platina.uz

Африка ва Осиёнинг айрим ҳудудлари яшаш учун яроқсиз ҳолатга келиши мумкин

АҚШлик олимлар Ғарбий Африка ва Жанубий Осиёни жадал глобал исиш сабаб хавфли ҳудудлар сирасига киритди. 

Жаҳон
30 июль, 12:07
Африка ва Осиёнинг айрим ҳудудлари яшаш учун яроқсиз ҳолатга келиши мумкин

Ер сайёрасининг айрим ҳудудлари келажакда юқори даражаги иссиқ об-ҳаво туфайли яшаш учун хавфли ва яроқсиз бўлиб қолиши мумкин, дейди АҚШдаги Пердю университети олимлари CNN телеканалига.

Мутахассислар Ғарбий Африка ва Жанубий Осиёни жадал глобал исиш туфайли энг хавфли давлатлар қаторига киритишади.

Иқлим ўзгариши бўйича моделлаштириш ва маълумотларга асосланган тадқиқот натижаларига кўра, олимлар ҳарорат ва намликнинг босқичма-босқич ошиши дунёнинг айрим минтақаларида инсоният учун хавфли яшаш шароитларининг пайдо бўлишига олиб келади, деган хулосага келишди. Иссиқлик тўлқинларининг таъсирини бошдан кечириш эҳтимоли юқори бўлган ҳудудларга аҳоли зичлиги жуда юқори бўлган ва кондиционердан фойдаланиш имконияти чекланган ҳудудлар киради.

Олимларнинг фикрича, бой давлатлар яхшироқ яшайди, аммо глобал исиш уларга ҳам таъсир қилади. Тадқиқотда айтилишича, "ҳаддан ташқари нам иссиқлик марказлар" охир-оқибат Қўшма Штатларнинг айрим ҳудудларида пайдо бўлади. "Бугунги чидаб бўлмас иссиқ ёз келажакда салқинроқ ҳарорат сифатида қабул қилиниши мумкин. Ҳозир биз бошдан кечираётган иссиқлик бизнинг фойдамизга ўзгармаяпти", — дейилади тадқиқотда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ҳар йили дунёда юқори ҳарорат туфайли 489 мингга яқин одам вафот этади. CNN телеканалига кўра, ҳақиқий қурбонлар сони кўпроқ бўлиши мумкин, чунки иссиқлик билан боғлиқ ўлимларни аниқлаш жуда қийин. Ўлимнинг расмий сабаби юрак хуружи ёки инсульт сифатида кўрсатилиши мумкин.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+