Қозоғистон ва Ўзбекистон янги ҳаво йўлагини очди

Янги ҳаво йўлаги хорижий авиакомпаниялар учун Марказий Осиё осмонининг жозибадорлигини ошириши кутилмоқда. 

Жамият
22 июль, 15:35
Қозоғистон ва Ўзбекистон янги ҳаво йўлагини очди

Қозоғистон ва Ўзбекистон биргаликда янги ҳаво йўлагини очди.

Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳаво ҳудуди орқали ўтувчи янги Т916 йўналиши очилди. Бу Европадан Жануби-Шарқий Осиёга парвозлар учун қўшимча йўналишлардан биридир.

Йўналиш очилганидан буён Европадан Жануби-Шарқий Осиёга 19 та рейсни амалга оширди, бироқ ёз мавсуми охирига келиб оғир фойдаланиш эҳтимоли бор, чунки фойдаланувчилар янги йўналишга кўникишлари учун бироз вақт кетади.

Янги маршрутдан аллақачон  Lufthansa Cargo (Германия), Cargolux (Люксенбург), Cargolux Italy (Италия), Nomad Aviation (Швейцария), Western Global Airlines (АҚШ), Aerologic Cargo Ailrlines (Германия) каби авиакомпаниялар фойдаланган.

Т916 ҳаво коридорининг умумий узунлиги 2187 км. Улардан 437 километри ҳаво кемалари Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудидан фойдаланса, қолган 1750 километри Қозоғистон Республикаси ҳудудидан учиб ўтади.

Таъкидлаш жоизки, ҳаво қатновига хизмат кўрсатишнинг янги Т916 йўналиши авиакомпаниялар ва Ўзбекистон Республикаси аэронавигация провайдери «Ўзаэронавигация» ДУК таклифига кўра очилган. 

Янги ҳаво йўлаги хорижий авиакомпаниялар учун Марказий Осиё осмонининг жозибадорлигини оширади, шунингдек, Жанубий Қозоғистон минтақавий ҳаво ҳаракатига хизмат кўрсатиш маркази ҳаво ҳаракатини назорат қилувчи ходимларга юкламани камайтиришга ёрдам беради.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+