Академик лицейларга кириш имтиҳонлари 25–26 июл кунлари ўтказилади

Имтиҳонлар махсус белгиланган ҳудудларда икки сменада бўлиб ўтади. 

Жамият
22 июль, 14:39
Академик лицейларга кириш имтиҳонлари 25–26 июл кунлари ўтказилади

Академик лицейларга кириш тест синовлари ўтказилиш санаси ва вақти аниқ бўлди. 

Кириш тест синовлари 25–26 июл кунлари Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан махсус белгиланган ҳудудларда икки сменада ўтказилади.

Тест синовларини ўтказилиш вақти:

25 июль куни соат 15:00 да;

26 июль куни сменада ўтказилиб:
1- смена соат 9:00 да;
2- смена соат 15:00 да бошланади.

Академик лицейларга ҳужжат топширган абитуриентлар тест синовларига кириш рухсатномасини:

- my.edu.uz сайтидаги шахсий кабинетига ўзининг логин ва пароли билан кирган ҳолда юклаб олиши;

-ёки бевосита ҳужжат топширган академик лицейдан бориб олиши мумкин.

Абитуриентлардан тест синови ўтказиладиган ҳудудга белгиланган вақтдан камида 1 соат олдин шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома билан келишлари сўралади.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда ОТМларга ҳам кириш имтиҳонлари давом этмоқда. Имтиҳонлар 14 июлдан бошланганди. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+