Нью-Йоркда ўзбекистонлик оиланинг 4 аъзоси ўлдирилди
Ўлдирилганларнинг икки нафари вояга етмаган болалардир.

Нью-Йоркнинг Бруклин шаҳрида ўзбекистонлик оиланинг 4 нафар аъзоси ўлдириб кетилди. Бу ҳақда CBS хабар берди.
Ўлдирилганларнинг икки нафари вояга етмаган болалардир. Улар Берсонхерст ҳудудидаги квартирада пичоқланган ҳолда топилган.
Полиция гумонланувчини қўлга олган. Оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, 24 яшар қотилликда гумонланаётган шахс оилага бегона эмас.
У 56 яшар онаси, акасининг 27 яшар аёли ва 4 ва 5 ёшли жиянларини ўлдирганликда гумон қилинмоқда.
Гумонланувчи яшаш хонасида онасини қонга беланган ҳолда қолдириб кетган, ўлдирилган аёлини чойшабга ўраб қўйган ва икки боланинг жасадини қочиб кетишдан олдин шкафга халталарига солиб қўйган, дейди полиция.
The New York Post гумонланувчининг руҳан носоғлом бўлиши мумкинлигини қайд этмоқда.