platina.uz

Украинада рус тилининг танқидчиси бўлган сиёсатчи ўлдирилди

Ирина Фарион мутахассислиги филолог бўлиб, Украинада рус тили бутунлай чекланиши тарафдори эди. 

Жаҳон
20 июль, 9:25
Украинада рус тилининг танқидчиси бўлган сиёсатчи ўлдирилди

Украина Олий Радасининг собиқ депутати, Украинада рус тилининг таниқли мухолифи Ирина Фарион 19 июлда Лвовда, Масарик кўчасидаги уйи ёнида қуролли ҳужумга учради.

Номаълум босқинчи унинг бошига ўқ узган. Фарион бош қисмидаги ўқдан жароҳат олган ҳолда оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.

Операциядан кейин у оғир аҳволда, чуқур мия комасида эди ва кўп ўтмай вафот этди.

"Шифокорларнинг барча саъй-ҳаракатларига қарамай, Ирина Фарионни сақлаб қолишнинг иложи бўлмади", деди Лвов вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Максим Козицкий.

Суиқасд ҳақида биринчи бўлиб Лвов шаҳар кенгаши депутати Игор Зинкевич ва лвовлик журналист Марта Олиярник хабар беришди.

"Ибодатхонада отишма бўлган, ўқ отганни қўшнилар кўрган, у қўлқоп кийган, қурол эса овоз ўтказгичсиз эди", — деб ёзади Олиярник Facebook'да.

Лвов матбуотига кўра, икки ҳафта давомида Фарионнинг уйи яқинида тахминан 20 ёшли йигитни кўришган. Полиция ҳужумчини қидиришда давом этмоқда.

Ҳолатга Украина президенти Владимир Зеленский муносабат билдириб, айбдорлар жазоланишини айтган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+