platina.uz

Биринчи ярим йилликда ялпи ички маҳсулот 6,4 фоизга кўпайди

Бюджет даромадлари эса 14 фоизга ўсиб, 113 триллион сўмга етгани айтилди. 

Иқтисод
17 июль, 10:41
Биринчи ярим йилликда ялпи ички маҳсулот 6,4 фоизга кўпайди

2024 йилнинг биринчи олти ойида ялпи ички маҳсулот 6,4 фоизга кўпайган.

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш юзасидан биринчи ярим йилликда амалга оширилган ишлар ва келгуси вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Таҳлиллар кўрсатишича, 2024 йилнинг биринчи олти ойида ялпи ички маҳсулот 6,4 фоизга кўпайди, саноат – 7,8 фоизга, қурилиш – 10,1 фоизга, хизматлар – 12,9 фоизга, қишлоқ хўжалиги – 3,8 фоизга ўсди.

Бюджет даромадлари ҳам 113 триллион сўмга етиб, 14 фоизга ўсди.

Умуман, йил бошидан буён республикада яратилган қўшилган қиймат 567,4 триллион сўмга етди. Бу – ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 94 триллион сўмга кўп.

Биринчи ярим йилликда жами капитал қуйилмалар 229 триллион сўмни ташкил қилганини таъкидланди. Шундан 15,5 миллиард доллари хорижий инвестиция.

Йил бошидан 3,5 миллиард долларлик 3 мингта лойиҳа ишга тушиб, 76 мингта юқори даромадли доимий иш ўрни яратилди.

Тадбиркорлик учун 82 триллион сўм кредит ва 15,5 триллион сўм субсидия берилиб, 600 минг аҳоли бизнесга жалб қилинди. Берилган енгиллик ва имтиёзлар ҳисобига тадбиркорлар ихтиёрида 56,3 триллион сўм маблағ қолди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+