Англия термаси бош мураббийи истеъфога чиқди
Кетма-кет икки марта Европа чемпионати финалида ютқазган Саутгейт кетишини эълон қилди.
Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт Евро-2024 финалидаги мағлубиятдан кейин истеъфога чиқди.
Футбол бўйича Англия терма жамоаси мураббийининг истеъфоси узоқ куттирмади. Кетма-кет иккинчи бор Европа чемпионати финалида мағлуб бўлганидан икки кун ўтиб, Гарет Саутгейт кетишини эълон қилди.
Жамоа бир неча кун аввал Берлинда Испанияга мағлуб бўлди ва уч йил аввал ҳам Евро-2020 финалида Италияга пенальтилар сериясида ютқазганди.
Саутгейт жамоа билан 102 ўйин ўтказиб, 61 ғалаба ва 17 мағлубиятга учраган.
Охирги чемпионат якунида у чемпионатда кетма-кет 13 ўйинда мағлуб бўлмаган (пенальтилар сериясидаги мағлубиятларни ҳисобга олмаганда) тарихдаги биринчи мураббийга айланди.
Бироқ, бутун турнир давомида у суст футбол тактикаси ва Англия терма жамоаси юлдузлари салоҳиятидан фойдалана олмасликда айбланиб, танқид қилинди.