platina.uz

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида тўлақонли эркин савдо жорий этилиши мумкин

Олма-отадаги ҳукуматлараро қўшма йиғилишда бу ҳақда муҳокама қилинди. 

Сиёсат
13 июль, 17:01
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида тўлақонли эркин савдо жорий этилиши мумкин

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида эркин савдога ўтилиши мумкин.

Жорий йилнинг 11-12 июль кунлари Олма-ота шаҳрида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг 21 йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов бошчилигида ўтган йиғилишда стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари жадал ривожланиб бораётгани таъкидланган.

"Бугун дунёда кузатилаётган геосиёсий ва тез ўзгарувчан вазиятни инобатга олган ҳолда, мамлакатларимиз ўртасида барча йўналишларда ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлиб бораётгани алоҳида қайд этилди.

Шундан келиб чиқиб, мавжуд захиралардан самарали фойдаланган ҳолда, яқин йилларда ўзаро савдо ҳажмини 10 миллиард долларга етказиш зарурлиги, бунинг учун, учинчи давлатлардан импорт ўрнини босиш ва тўлақонли эркин савдо режимига ўтиш бўйича тизимли ишларни кучайтириш лозимлиги билдирилди" дейилади хабарда.

Шунингдек, саноат кооперацияси, транспорт ва транзит, минтақалараро алоқаларни мустаҳкамлаш, энергетика, қишлоқ хўжалиги, фан-таълим, маданият ва бошқа йўналишлар бўйича ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Йиғилиш сўнггида, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг 21 йиғилиши баёни имзоланди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+