БМТ: дунё аҳолиси кўпайиши 2080-йилларда тўхтайди
Ушбу вақтда жаҳон аҳолиси сони 10,3 миллиардга етиши кутилмоқда.
БМТ башоратига кўра, дунё аҳолиси кейинги 60 йил ичида ўсишда давом этади ва 2080 йилларнинг ўрталарига келиб 10,3 миллиардга етади.
Шундан сўнг, аҳоли сони аста-секин камайиб, 2100 йилга келиб 10,2 миллиард бўлади.
БМТнинг фикрича, Россия, Хитой, Япония ва Германия каби мамлакатларда аҳоли ўсиш чўққисини босиб ўтган ва фақат қисқаришда давом этади. Ўз навбатида, АҚШ, Канада, Австралия, Бразилия, Ҳиндистон, Туркия, Покистон, Эрон ва Нигерия каби мамлакатларда аҳоли сонининг кўпайиши кутилмоқда.
Пайшанба куни кечқурун БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаменти (DEСА) дунё аҳолиси бўйича яна бир прогнозни эълон қилди. Ушбу ҳисобот БМТ томонидан ҳар икки йилда чоп этилади.
DECA экспертларининг фикрича, келгуси 50-60 йил ичида дунё аҳолиси ҳозирги 8,2 миллиарддан ўсишда давом этади, 2080 йилларнинг ўрталарида кутилаётган энг юқори чўққи 10,3 миллиард кишини ташкил қилади.
Шундан сўнг, ўсиш тўхтайди ва 2100 йилга бориб сайёрамиздаги одамлар сони ҳатто бир оз камайиб, 10,2 миллиардга этади.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ушбу асрда энг юқори чўққига чиқиш эҳтимоли жуда юқори эканлигини алоҳида таъкидлайди - 80 фоиз эҳтимол.
Шундай қилиб, БМТ экспертлари ўзларининг аввалги прогнозларини қайта кўриб чиқдилар, улар XXI асрда энг юқори чўққига чиқиш эҳтимоли бор-йўғи 30 фоизни ташкил этади. Бундан ташқари, жорий прогнозга кўра, 2100 йилда аҳоли сони аввалги прогнозларга қараганда 6 фоизга ёки 700 миллион кишига кам бўлади.
Ҳисобот муаллифларининг тушунтиришича, прогнозга киритилган ўзгартиришлар дунёнинг баъзи йирик мамлакатларида, хусусан, Хитойда туғилишнинг пасайиши ҳақидаги маълумотлар таҳлилига асосланган.