platina.uz

“INSON” суғурта ташкилотига қарши иш очилди

Электрон суғурта полислари бўйича транспорт воситаси эгаларига суғурта товони тўланмагани аниқланган. 

Жамият
11 июль, 16:38
“INSON” суғурта ташкилотига қарши иш очилди

Рақобат қўмитаси “INSON” АЖ суғурта ташкилотига қарши иш очди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Қўмитага истеъмолчилардан келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинган. Натижада транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича ҳайдовчилар сони “ЧЕКЛАНМАГАН” ҳолда фойдаланиш шарти билан “INSON” АЖ суғурта ташкилоти томонидан расмийлаштирилган электрон суғурта полислари бўйича транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошларининг жавобгарлиги учун суғурта товони тўлаб берилмаётганлиги аниқланган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сонли қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ, транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида кўрсатилган транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) ушбу транспорт воситасидан мустақил фойдаланиши ва бошқариши мумкинлиги белгиланган.

Мазкур ҳаракат учун ишончнома талаб қилиш тартиби 2019 йил 1 октябрдан бошлаб бекор қилинган.

Шунга қарамасдан, суғурта ташкилоти томонидан суғурта товони тўлаб берилмаган. Бунга сабаб сифатида “ЧЕКЛАНМАГАН” суғурта полисида транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошларининг исм-шарифлари ва қариндошлик даражаси кўрсатилмаганлиги ҳамда шу сабабли уларнинг фуқаролик жавобгарлиги суғурталанмаганлиги важ қилиб кўрсатилган.

Мазкур ҳолат бўйича Қўмита томонидан “INSON” АЖ суғурта ташкилотига нисбатан “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддаси бузилиши аломатлари юзасидан белгиланган тартибда иш қўзғатилди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+