Мирзиёев Халқаро меҳнат ташкилоти раҳбарини қабул қилди

Учрашувда  2026–2030 йилларга мўлжалланган янги Мамлакат дастурини ишлаб чиқиш ва қабул қилишга келишиб олинди.

Сиёсат
9 июль, 18:00
Мирзиёев Халқаро меҳнат ташкилоти раҳбарини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 июль куни мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Халқаро меҳнат ташкилоти бош директори Жильбер Унгбони қабул қилди.

БМТнинг ушбу нуфузли институти билан ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

ХМТ бош директори Ўзбекистоннинг меҳнаткашлар ҳуқуқларини таъминлаш, иш ўринларини яратиш ва халқаро конвенцияларни имплементация қилиш борасидаги ютуқларига юқори баҳо берди.

Шу муносабат билан ўз ташрифини Ўзбекистон раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган самарали ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш ифодаси деб атаган. 

ХМТ Ўзбекистон тажрибасини халқаро миқёсда ўрганиш ва қўллаш учун муваффақиятли модель сифатида кўраётгани таъкидланди. Жорий йилнинг июнь ойида Ўзбекистон ташкилотнинг Маъмурий кенгашига сайланиши бунинг эътирофи бўлди.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва ХМТ ўртасидаги ҳамкорлик сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди. Ташкилот кўмагида Ўзбекистонда меҳнат соҳасида 40 дан ортиқ норматив ҳужжат қабул қилинди, 22 та халқаро конвенция ратификацияланди.

Ижтимоий адолат тамойилларини илгари суриш бўйича, шу жумладан, "Ижтимоий адолат глобал коалицияси" доирасида қўшма чора-тадбирларни амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.

Учрашув якунида 2026–2030  йилларга мўлжалланган янги Мамлакат дастурини ишлаб чиқиш ва қабул қилишга келишиб олинди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+