Ток ўчгани учун сув тошиб кетди — Ўзсувтаъминот
Юнусобод туманининг 6−7-даҳаларида магистрал сув қувурининг ёрилиши оқибатида кўчаларни сув босди.
3 июл куни Юнусобод туманининг 6−7-даҳаларида магистрал сув қувурининг ёрилиши оқибатида кўчаларни сув босди.
"Тошкент шаҳар сув таъминоти" матбуот хизматига кўра, бу ҳодисага электр йўқлиги сабаб бўлган.
"Бунинг асосий сабаби яқин жойдаги қозонхонада электр энергияси вақтинча узилганидир. Шу сабабли қувурларда босим кўтарилиб кетган ва уларнинг уланган чокидан авария юзага келган", — дея баёнот берди "Тошкент шаҳар сув таъминоти" матбуот хизмати .
Шаҳарнинг турли туманларидан жалб қилинган ишчи гуруҳлари ҳозирда сув чиқаришни тўхтатиб, таъмирлаш ишларини олиб бормоқда.
ФВВ берган маълумотга кўра, ҳолат оқибатида 13 та кўп қаватли уйнинг ертўла қисми ва ички йўлларга сув кириши кузатилган.
Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.