Озодбек Назарбеков жазоланадими?
Тармоқда Маданият вазири кийим дўкони рекламасида иштирок этгани видеоси тарқалди.
Маданият вазири Озодбек Назарбеков рекламада иштирок этгани учун жазоланиши мумкин.
Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш қўмитаси маълум қилди.
"Ижтимоий тармоқлар орқали, шу жумладан Инстаграмдаги кийим дўкони расмий саҳифасида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири О.Назарбеков иштирокида реклама лавҳаси жойлаштирилган ва бу ҳолат кенг жамоатчилик томонидан қонунбузилиш эканлиги таъкидланмоқда" дейилади хабарда.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг асосий вазифаларидан бири мамлакатимизда реклама соҳасига оид қонунчиликни назорат қилиб бориш ҳисобланади.
Юқоридагиларга кўра мазкур ҳолат юзасидан Қўмита томонидан Ўзбекистон Республикасининг 07.06.2022 йилдаги “Реклама тўғрисида”ги Қонуни доирасида ўрганиш ишлари олиб борилаётганлигини маълум қилинган.