Шимолий Корея муваффақиятсиз баллистик ракета синовини амалга оширди
Япон денгизи томон учирилган ракета билан боғлиқ синовда кўзланган мақсадга эришилмаган.
Шимолий Корея Япон денгизи томон баллистик ракета учирди, дея хабар бермоқда Yonhap штаб бошлиқлари бирлашган қўмитасига асосланиб.
Агентликка яқин ҳарбий манбанинг айтишича, Шимолий Корея муваффақиятсиз уринишни амалга оширган деб тахмин қилинган.
Ракета 25июн куни Пхенян ҳудудидан Япония денгизи томон учирилган. Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси Жанубий Корея ва АҚШ таҳлил ўтказаётганини маълум қилди. Yonhap манбасига кўра, баллистик ракета тахминан 250 км масофани босиб ўтган, бироқ синов учириш "муваффақиятсиз якунланган".
27 май куни Шимолий Корея ҳарбий разведка сунъий йўлдоши бўлган янги турдаги ракета учирилиши муваффақиятсиз якунлангани ҳақида хабар берганди. Ракета ҳавода портлади.
Уч кундан кейин Шимолий Корея Япон денгизи томон 10 та қисқа масофали баллистик ракета учирди.