Wikileaks асосчиси Жулиан Ассанж озод этилди

Ассанж АҚШнинг Ироқ ва Афғонистондаги ҳарбий амалиётларига оид махфий материалларни эълон қилиб юборишда айбланади. 

Жаҳон
25 июнь, 9:38
Wikileaks асосчиси Жулиан Ассанж озод этилди

Лондон Олий суди Wikileaks асосчиси Жулиан Ассанжни гаров эвазига озод қилди. Бу ҳақда 25 июнь, сешанбага ўтар кечаси Wikileaks  вакиллари хабар берди. 

Ассанж 24 июнь куни эрталаб Британиянинг энг юқори даражадаги Белмарш қамоқхонасини тарк этди ва кейинроқ Лондон Станстед аэропортида самолётга ўтирди ва Буюк Британиядан учиб кетди, деди унинг шериклари. Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Wikileaks яратувчиси 1901 кунни жазони ижро этиш муассасасида ўтказган.


The Washington Post  ва CNN суд ҳужжатларига таяниб ёзишича, Ассанж тергов билан 18 та айбловдан бирида айбини тан олиш учун дастлабки келишувга эришган. Битим ҳали расман якунлангани йўқ.

Янги келишув шартларига кўра, АҚШ Адлия вазирлиги прокурорлари австралиялик журналистга 62 ойлик қамоқ жазосини талаб қилади. Ассанж жуда кўп вақтини Лондондаги қаттиқ режимли қамоқхонада ўтказди. 26 июнь куни АҚШ ҳудуди бўлган Шимолий Мариана оролларидаги суд қарор чиқариши кутилмоқда.

Жулиан Ассанж иши

Қўшма Штатларда Wikileaks яратувчиси махфий маълумотларни ўғирлаш, жосуслик ва компьютер тармоқларини бузиш учун фитна каби 18 та моддада айбланмоқда. Агар айби исботланса, у 175 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Вашингтонга кўра, Ассанж АҚШнинг Ироқ ва Афғонистондаги ҳарбий амалиётларига оид махфий материалларни америкалик аскар Бредли Меннингдан  олган. АҚШ расмийларига кўра, бу АҚШ разведка хизмати маълумотчиларининг ҳаётини хавф остига қўйган. Шу билан бирга, Ассанж тарафдорларининг қайд этишича, Wikileaks сайтида материаллар чоп этилиши натижасида жамоатчилик Америка аскарлари томонидан Яқин Шарқда содир этилган жиноятлар ҳақида маълумотга эга бўлган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+