Евро-2024: Португалия Туркияни тор-мор этди

Роналду бошлиқ жамоа кейинги босқич масаласини ҳал қилди.

Спорт
22 июнь, 22:45
Евро-2024: Португалия Туркияни тор-мор этди

Европа чемпионати F гуруҳи 2-турида Туркия ва Португалия терма жамоалари майдонга тушди. Ўйинда Роналду жамоадошлари йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Ҳисобни 21-дақиқада Силва очган бўлса, орадан 7 дақиқа ўтиб, турк ҳимоячиси ва дарвозабони бир-бирини тушунмаслиги оқибатида кулгили автогол урилди.

Учинчи голни Роналду ва Фернандеш тандеми урди. Криштиану яккама-якка ҳолатда гол урмай, ёнида очилган Брунуга пасни қизғанмади.

Шу тариқа гуруҳда Португалияда 6, Туркияда 3, Чехия ва Грузияда 1 очкодан бор.

Евро-2024, F гуруҳи, 2-тур

Туркия - Португалия 0:3
Голлар: Силва 21, Оқойдин 28 автогол, Фернандеш 55

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+