Евро-2024: Австрия кутилмаган шиддат билан ғалаба қозонди

Шу тариқа D гуруҳидаги жадвал бутунлай тескари айланиб кетди.

Спорт
7 кун аввал, 22:55
Евро-2024: Австрия кутилмаган шиддат билан ғалаба қозонди

Европа чемпионати D гуруҳи 3-турида Франция - Полша, Нидерландия - Австрия жамоалари майдонга тушди.

Французлар кераксиз ўйинда дуранг қайд этишди. Иккала гол ҳам пеналтидан урилди. Мбаппе муаммосиз гол урди, Левандовски эса иккинчи уринишда пеналтини аниқ амалга оширди.

Учар голландлар ва Австрия ўртасидаги баҳс ҳақиқий драмага айланди. Австриядан бундай шиддатни кўпчилик кутмаган эди. Уларнинг ғалабаси мусобақа жадвалини тескари айлантириб ташлади.

Евро-2024, D гуруҳи, 3-тур:

Франция - Полша 1:1
Голлар: Мбаппе 56 пен. - Левандовски 79 пен.

Нидерландия - Австрия 2:3
Голлар: Гакпо 47, Депай 75 - Мален 6 автогол, Шмид 59, Забитцер 80

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+