Евро-2024: грузинлар ва чехлар жанговар дуранг ўйнади

Энди уларни 3-турда ҳал қилувчи учрашувлар кутиб турибди.

Спорт
22 июнь, 19:56
Евро-2024: грузинлар ва чехлар жанговар дуранг ўйнади

Европа чемпионати F гуруҳи 2-турида Грузия ва Чехия терма жамоалари жанговар дуранг қайд этишди.

Ўйинда ҳисоб биринчи бўлим охирида грузинлар томонидан пеналтидан очилди. 59-дақиқада эса керак пайти керак жойда пайдо бўлган Шик ҳисобни тенглаштирди.

Шу тариқа гуруҳда Португалия ва Туркияда 3, Чехия ва Грузияда 1 очко бор. Кейинги босқич масаласи 3-турда ҳал бўлади.

Евро-2024, F гуруҳи, 2-тур

Грузия - Чехия 1:1
Голлар: Микаутадзе 45+4 - Шик 59

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+