Евро-2024: Австрия Полшага имкон қолдирмади
Левандовски жамоасида кейинги босқичга чиқиш масаласи деярли йўққа чиқди.

Европа чемпионати D гуруҳи 2-турида Австрия термаси Полша устидан ғалаба қозонди.
Ҳисобни австрияликлар очган бўлса-да, Полша тенглаштира олди. Биринчи бўлим дуранг билан якунланди. Аммо иккинчи таймда Австрия яна 2 та гол урди.
Шу тариқа гуруҳда Франция, Нидерландия ва Австрияда 3 очко бор, Полшада эса 0. 3-турда Австрия Нидерландия билан ўйнайди.
Евро-2024, D гуруҳи, 2-тур
Полша - Австрия 1:3
Голлар: Пятек 30 - Траунер 9, Баумгертнер 66, Арнаутович 78 пен.




