“Ўзсувтаъминот” АЖ раиси вазифасини бажарувчи тайинланди
Тайинловга қадар у Сурхондарё вилояти ҳокимлиги тизимида ишлаган.
Жамият
21 июнь, 10:17
Сувонқулов Аҳмад Худайшукурович – “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Тайинловга қадар у Сурхондарё вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси директори лавозимида ишлаган.
Бунгача Хайдаров Тоҳир Абиджанович "Ўзсувтаъминот" раиси вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимида ишлаб келаётганди. Ундан аввалги раҳбар Азимов Дилшод Суръатович эса май ойида ишдан олинганди.