Канадалик машҳур актёр вафот этди

Муваффақият Доналд Сазерлендга 1970 йилларда Америка телекўрсатувида жарроҳ Пирс ролида ўйнаганидан кейин келди.

Маданият
21 июнь, 9:17
Канадалик машҳур актёр вафот этди

"Очлик ўйинлари", "Итальянча ўғирлик","Ҳарбий-дала госпитали", "Ғурур ва андиша", "Манфаатли таклиф" каби фильмлар юлдузи Доналд Сазерленд 88 ёшида вафот этди.

Актёрнинг ўғли Кифер отасининг ўлими ҳақида хабар берган. 

"Мен уни кино тарихидаги энг муҳим актёрлардан бири деб биламан. У ҳеч қандай ролга - яхшими, ёмонми ёки ёвузлигига парво қилмасди", - деди Кифер.

"У ўз бизнесини яхши кўрарди ва ўзи севган иш билан шуғулланарди", деди Кифер.

Муваффақият Доналд Сазерлендга 1970 йилларда Америка телекўрсатувида жарроҳ Пирс ролида ўйнаганидан кейин келди.

Сазерленд ижодий фаолияти давомида 200 га яқин ролларни ижро этган.

У Канадада туғилган, у ерда биринчи марта радио мухбири бўлиб ишлаган. 1957 йилда бўлажак актёр Лондонга кўчиб ўтди ва  Лондон мусиқа ва драматик санъат академиясида таҳсил олди.

Кейин  Британия кино ва телевидениесида кичик ролларни ўйнади.

Доналд Сазерленд тўрт ўғил ва бир қизнинг отаси эди.

Тижорат муваффақияти ва танқидий эътирофга қарамай, у ҳеч қачон "Оскар" мукофотини олмаган, аммо 2017 йилда  кинодаги карераси учун фахрий мукофотга сазовор бўлган.

 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+