Евро-2024: инглизлар Данияга имкон қолдирди
Сўнгги турда Сербияга қарши ҳал қилувчи жанг бўлади.

Европа чемпионати С гуруҳи 2-турида Англия термаси Данияга қарши оғир учрашувда дурангга эришди.
Ўйинда ҳисобни 18-дақиқада Ҳарри Кейн очган бўлса, 34-дақиқада Хюлманд ажойиб гол билан ҳисобни тенглаштирди.
Айни пайтда Англия 4 очко билан 1-ўринда, Дания эса 2 очко билан 2-ўринда бормоқда.
Евро-2024, С гуруҳи, 2-тур
Дания - Англия 1:1
Голлар: Хюлманд 34 - Кейн 18




