platina.uz
Спорт

Евро-2024: Хорватия иродали ғалабани қўлдан чиқарди

Хорватлар биринчи турда Испанияга йирик ҳисобда мағлубиятга учраганди.

Евро-2024: Хорватия иродали ғалабани қўлдан чиқарди

Европа чемпионатининг 2-тур ўйинлари Хорватия ва Албания ўйини билан очилди. Хорватлар камбек қилаётиб, ғалабани қўлдан чиқаришди.

Асосан Хорватия устунлиги остида ўтган учрашувда албаниялик Лачи 11-дақиқадаёқ ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг 74-дақиқасида киритилган Крамаричнинг голи ҳисобни тенглаштирди.

Орадан 2 дақиқа ўтар-ўтмас, албанлар ўз дарвозаларига гол киритиб қўйди. Аммо автогол урган Гйасула айбини ювиб, ҳисобни тенглаштирди.

Шу тариқа хорватлар Испанияга қарши йирик мағлубиятдан кейин дурангга эришишди холос.

Евро-2024, B гуруҳи, 2-тур

Хорватия - Албания 2:2
Голлар: Крамарич 74, Гйасула 76 автогол - Лачи 11, Гйасула 90+5

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid