Евро-2024: турклар ишончли ғалаба билан бошлади
F гуруҳидаги биринчи ўйинда Туркия ва Грузия майдонга тушди

Европа чемпионати F гуруҳидаги дастлабки ўйинда Туркия термаси Грузия устидан ғалаба қозонди.
Ўйинда ҳисобни турклар 25-дақиқада очди, грузинлар ҳеч қанча ўтмай, тенглаштиришди. Иккинчи бўлимда Арда Гулер ва Оқтуркўғлининг чиройли голлари туркларга ғалаба келтирди.
Евро-2024, F гуруҳи, 1-тур
Туркия - Грузия 3:1
Голлар: Мулдур 25, Гулер 65, Оқтуркўғли 90+7 - Микаутадзе 32




