Немис машинаси йирик ғалаба билан бошлади
Европа чемпионатининг очилиш ўйинида Германия ва Шотландия майдонга тушди.
Спорт
15 июнь 2024 йил

Европа чемпионати гуруҳ босқичи 1-турида мезбон Германия терма жамоаси Шотландияни қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
Ўйин немислар назорати остида ўтди дейиш мумкин. Ҳисобни 10-дақиқада Вирц очган бўлса, кейинчалик Мусиала, Хаверц, Фюлкруг ва Жан йириклаштирди.
Ўйиннинг 44-дақиқасида рақибга қўполлик ишлатгани учун шотландиялик Портеус қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.
Евро-2024, гуруҳ босқичи, 1-тур
Германия - Шотландия 5:1
Голлар: Вирц 10, Мусиала 19, Хаверц 45+1 (пен.), Фюлкруг 68, Жан 90+3 - Рюдигер 87 (авто)