Испания йирик ғалаба билан бошлади
Марказий дея таърифланган ўйинда Хорватия омадсизликка юз тутди.
Спорт
15 июнь 2024 йил
Евро-2024 B гуруҳи 1-турида марказий ўйин дейилган Испания ва Хорватия учрашувида қизиллар йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
Ўйин тақдири биринчи бўлимдаёқ ҳал этилди: Мората, Руис ва Карвахалнинг голлари Испанияга йирик ғалаба келтирди.
80-дақиқада испанлар дарвозасига белгиланган пеналтини Петкович голга айлантира олмади.
Евро-2024, B гуруҳи, 1-тур
Испания - Хорватия 3:0
Голлар: Мората 29, Руис 32, Карвахал 45+2