platina.uz

Тошкент шаҳар ҳокимига икки ўринбосар тайинланди

Жумладан, Бахтиёр Хайдаров ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Жамият
13 июнь, 16:18
Тошкент шаҳар ҳокимига икки ўринбосар тайинланди

Тошкент шаҳар ҳокимига ўринбосарлар тайинланди.

Жумладан, Бахтиёр Хайдаров Тошкент шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

1989 йилда туғилган Б.Хайдаров шу кунга қадар Президент Администрацияси Ижтимоий соҳада муҳим ташаббусларни ишлаб чиқиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Санжар Таджиев Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

1981 йилда туғилган С.Таджиев бунга қадар Тошкент шаҳар Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, “The Mob” МЧЖда бош директор лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳри ҳокимининг туризм масалалари бўйича аввалги ўринбосари Фахриддин Давруков президент йиғилишида янги таклифлар билан чиқмаётгани сабабли лавозимидан озод этилганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+