ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, 11.06.2024 йил, Тошкент вақти билан 09:13 да Тожикистонда зилзила содир бўлди.
Зилзила координаталари: 37,76 градус шимолий кенглик; 68,15 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,3. Чуқурлик 25 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 400 км жанубий-ғарбда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Шўрчи туманида 2-3 балл, 33 км.
Узун туманида 2 балл, 45 км.
Қумқўрғон туманида 2 балл, 52 км.
Олтинсой туманида 2 балл, 59 км.
Жарқўрғон туманида 2 балл, 67 км.
Денов туманида 2 балл, 69 км.
Бандихон туманида 2 балл, 71 км.
Эслатиб ўтамиз, 10 июн куни ҳам Сурхондарёда зилзила кузатилганди.