Ҳисоракда ҳаммаёқ тинч
Platina.uz сайти мухбири воқеа жойига бориб, вазиятни ўрганиб қайтди.
Жамият
11 июнь 2024 йил
Кеча Қашқадарё вилоятидаги Ҳисорак сув омборидан сув отилиб чиқаётгани ҳақида хабар бергандик. Айни пайтда барча тезкор чоралар кўрилган ва ваҳимага ўрин йўқ.
Platina.uz сайти мухбири воқеа жойига бориб, вазиятни ўрганиб қайтди. У ерда рухсат этилган жойда одамлар гавжумлигини кўриш мумкин. Ҳеч қандай сув отилиши ва тошқини йўқ.
Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазири ҳам сув омбори ёнида баёнот бериб, аҳолини ваҳимага тушмасликка чақирди.
Батафсил юқоридаги видеода кўришингиз мумкин.