Сув омбори бўйича бирламчи маълумот берилди
Сув тўғонининг чап тарафидан қўшимча туннел очиш мақсадида олиб борилаётган ишлар вақтида сув сизиб чиқиши ҳолати кузатилган.
Қашқадарёдаги сув омбори юзасидан расмий изоҳ берилди.
Бугун, 10 июнь куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида жойлашган "Ҳисорак ГEС" УК бошқармасига қарашли "Ҳисорак" сув омбори тўғонининг чап тарафидан қўшимча туннель очиш мақсадида олиб борилаётган муҳандислик техник тадбирлари вақтида сув сизиб чиқиши ҳолати кузатилган.
Авария оқибатини бартараф этиш мақсадида «Ўзбекгидроэнерго» АЖ бошқаруви раиси раҳбарлигида вилоят ҳокими, ФВБ, ИИБ бошлиқлари ва бошқа мутасадди ташкилотлардан иборат тезкор штаб тузилиб, махсус техникалар ёрдамида барча зарур муҳандислик тадбирлар олиб борилмоқда.
Вазият Фавқулодда вазиятлар вазирлиги назоратида. Сув омборига шикаст етмаган, дейилади хабарда.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳурматли фуқаролар ортиқча хавотирга ўрин йўқ. Вазият тўлиқ назоратга олинган, дея баёнот берган ФВВ.