Шифокор: жазирамада чанқамасангиз ҳам мунтазам сув ичинг
Кардиологнинг айтишича, сув ичишни режим асосида йўлга қўйиш яхши фойда беради.
Иссиқ ҳавода танага кўпроқ сув керак бўлади ва қарши таъсирлар бўлмаса, чанқоқлик ҳиссидан қатъи назар, мунтазам сув ичиш керак. Бу ҳақда кардиолог Наталя Корягина маълумот берди.
"Ўрганганингиздан кўпроқ ичинг. Чанқашни кутмасдан ичинг. Айниқса иссиқ кунларда режим асосида ичиш мантиқан тўғри келади – ҳар соатда бир неча қултум ичишни эслатувчи дастурдан фойдаланинг", — дея ўз тавсияси билан ўртоқлашди кардиолог ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Бундан ташқари, иссиқ даврларда тромбознинг ривожланиши билан боғлиқ бўлган сувсизланиш таъсирини кучайтирадиган кофеин ёки спиртли ичимликларни истеъмол қилмаслик тавсия этилади.
Қизғин жисмоний фаолият ва спорт иссиқда тавсия қилинмайди - жисмоний фаолият мўътадил ва юмшоқ бўлиши керак.
Доимий равишда турли дори-дармонларни қабул қиладиган кексалар ва сурункали юрак хасталиклари билан оғриган одамлар иссиқда имкон қадар камроқ кўчада бўлишлари керак.