platina.uz
Жаҳон

Қозоғистоннинг Ўзбекистон билан чегарадош вилоятига чигирткалар ёпирилди

Мамлакат бош вазири ўринбосари Қозоғистон бундай  катта муаммо билан илк бор тўқнаш келаётганини айтган. 

Қозоғистоннинг Ўзбекистон билан чегарадош вилоятига чигирткалар ёпирилди

Қозоғистон ўз тарихида илк бор йирик чигиртка галалари босқинига дуч келди. Муаммо мамлакатнинг Ўзбекистон билан чегарадош жанубий ҳудудларида ҳам кузатилмоқда.

Туркистон вилоятида ишлов берилган 260 минг гектардан ташқари, 50 минг гектардан ортиқроқда чигиртка тарқалган майдонлар аниқланган. Вилоятнинг Арис, Сариағаш, Келес, Ўрдабасин ва Шардара туманларида қўшимча қайта ишлаш ишлари олиб борилмоқда. Бош вазир ўринбосари Серик Жумангарин Қозоғистон биринчи марта чигиртка тарқалишининг бундай улкан ҳудудларига дуч келганини айтди.

“Бу йилгидек чигирткалар тарқалган улкан ҳудудларни ҳеч қачон учратмаганмиз. Ва биз ҳаммамиз унинг тарқалишининг мумкин бўлган оқибатларини кам баҳолаймиз. Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Давлат назорат қўмитасига барча процессуал масалаларни зудлик билан якунлаб, барча зарур техникаларни зарур бўлган ҳудудларга жўнатишни топшираман. Тиғиз пайтларда ҳафтасига икки марта штаб йиғилишларини ўтказамиз", – деди Бош вазир ўринбосари.

Туркистон вилояти ҳокимлиги маълумотларига кўра, қайта ишлаш 70 бирлик ер усти техникаси ёрдамида амалга оширилмоқда, қўшимча тўртта самолёт етиб келган. Айни пайтда барча зарур техника сабзавот ва полиз экинлари экиш атрофига жамланган. Ҳозиргача экинларга зарар етмаган.

Уч кун аввал Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Туркистон ўлкасида чигиртка эпидемияси йўқ қилинганини маълум қилган эди. Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг қўшимча қилишича, бугунги кунда ушбу ҳудуд тўлиқ қайта ишланган ва қишлоқ хўжалиги экинларига зарар етказилмаган.

Таъкидлаш керак, Ақтўбе, Қўстанай ва Туркистон вилоятлари деҳқонларига хавфли зараркунандалар таҳдид солмоқда. Жорий йилда чигирткаларга қарши курашиш учун республика захирасидан 8,1 миллиард тенге ажратилди.

Шунингдек, Ўзбекистонда, Бухоро вилояти Ромитан туманида ҳам чигиртка галалари фаоллашгани хабар берилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid