Қирғизистон Украина бўйича тинчлик саммитига бормайди

БМТ бош котиби Антонио Гутерриш ҳам саммитда иштирок этмайди. Хитой ҳам тадбирларда қатнашмаслиги кутилмоқда.  

Жаҳон
8 июнь, 14:16
Қирғизистон Украина бўйича тинчлик саммитига бормайди

Қирғизистон Швейцарияда бўлиб ўтадиган Украина бўйича тинчлик саммитида иштирок этмайди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Эдил Байсалов Deutsch Welle телеканалига берган интервьюсида маълум қилди

Сиёсатчига кўра, Қирғизистон Украина томони билан яқин алоқада.

“Давлатимиз раҳбари бошиданоқ республикамиз Украинага ҳам, Россияга ҳам бирдек муносабатда бўладиган позицияга амал қилишини эълон қилган эди, булар бизга яқин икки давлатдир...

Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Қирғизистон ҳақиқатан ҳам можарога чек қўйилишини истаётганини таъкидлади.

"Украина томонига барча сабабларимизни уларга етказдик.   Украина эса бизнинг позициямизни қабул қилди", - деди сиёсатчи рад жавобини изоҳлар экан. 

Шунингдек, БМТ бош котиби Антонио Гутерриш ҳам саммитда қатнашмайди. Лекин БМТ вакиллари тадбирларда иштирок этиши айтилган. 80 дан ошиқ давлат ўз иштирокини билдирган. Уларнинг кўпчилиги Ғарб давлатларидир. 

Эслатиб ўтамиз, Украина бўйича тинчлик саммити 15-16 июнь кунлари Швейцарияда бўлиб ўтади. Тадбирнинг асосий мақсади БМТ Низоми ва халқаро ҳуқуқнинг асосий тамойилларига асосланган тинчлик таклифларини муҳокама қилиш, шунингдек, Украинада тинчлик жараёнини рағбатлантиришдан иборат.

Аввалроқ Хитой Швейцариядаги Украина бўйича тинчлик саммитида иштирок этишдан бош тортган эди. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+