platina.uz

Дания бош вазирига номаълум шахс ҳужум қилди

Бош вазир жиддий жароҳат олмаган, аммо шокда экани айтилмоқда. 

Жаҳон
8 июнь, 9:22
Дания бош вазирига номаълум шахс ҳужум қилди

Дания бош вазири Метте Фредериксен Копенгаген марказида ҳужумга учради.

Ritzau агентлигининг Reuters'га таяниб хабар беришича, бир киши Дания ҳукумати раҳбарига яқинлашиб, уни ура бошлаган. Ҳужумчи қўлга олинган, аммо унинг сабаблари ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.

Бош вазирлик идорасининг билдиришича, бош вазир жиддий жароҳат олмаган, аммо шокда. Ҳужум Копенгагеннинг марказий майдонларидан бирида содир бўлди. Эслатиб ўтамиз, Данияда сиёсатчиларга ҳужумлар жуда кам учрайди.

Сўнгги вақтларда Европада сиёсатчиларга тажовузлар кўпаймоқда. Май ойида Словакия бош вазири Фицо отиб кетилганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+