Қозоғистонга экспорт қилинган помидорларда зарарли касаллик аниқланди

Мамлакатга йил бошидан буён 15 минг тоннадан зиёд помидор экспорт қилинган, унинг аксарияти Туркманистон ва Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келади. 

Иқтисод
3 июнь, 9:56
Қозоғистонга экспорт қилинган помидорларда зарарли касаллик аниқланди

Қозоғистон 30 тоннага яқин помидор зарарлангани уларни сабабли экспорт қилувчи мамлакатларга қайтарди. Бу ҳақда Tengrinews Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Агросаноат мажмуасидаги давлат назорати қўмитасига асосланиб хабар берган. 

Жорий йилда Туркистон вилоятида жойлашган фитосанитария назорати постлари орқали умумий ҳисобда 1075 та автомашинада жўнатилган 15 637 802 тонна помидор маҳсулоти олиб кирилди. Шу билан бирга, фитосанитария талаблари бузилганлиги (фитосанитария сертификати, ёрлиғи йўқлиги) туфайли ҳажми 29,522 тоннани ташкил этган тартибга солинадиган помидор экспорт қилувчи давлатга қайтарилди.

Маҳсулотларнинг яширин зарарланишини аниқлаш мақсадида бошқа давлатлардан олиб келинган помидор, бақлажон, ширин қалампирнинг ҳар бир партияси тегишли карантин фитосанитар экспертизасидан  ўтказилди, натижада "жигарранг ажинли помидор меваси вируси" аниқланди. 

Маҳсулотлар зарарлангани сабабли 56,1 тонна помидор Туркманистон Республикасига, 4,2 тонна помидор Ўзбекистон Республикасига қайтарилди.

Шунингдек, 2024 йил бошидан буён фитосанитария талабларига жавоб бермайдиган, импорт қилинган 497 минг 624 тонна импорт назорати остидаги маҳсулотлар фитосанитария назорати пунктларига қайтарилган. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+