Қоракўлдаги йўлга юк машинаси оғирлигини ўлчовчи тарози қўйилади
Шавкат Мирзиёев ушбу янги лойиҳа асосида таъмирланган автомобил йўлини кўздан кечирди.
Қоракўлдаги лойиҳада йўл сифатини сақлаш мақсадида, меъёрдан ортиқ юк ташувчи машиналарнинг вазн параметрларини вақти-вақти билан ўлчовчи кўчма тарози қўйилади.
Шавкат Мирзиёев ушбу янги лойиҳа асосида таъмирланган автомобил йўлини кўздан кечирди.
Жумладан, Самарқанд – Бухоро – Туркманбоши автомобил йўлининг Қоракўл туманидан ўтган бир қисми намунавий шаклга келтирилди. Лойиҳага кўра, 4 тасмали йўл янгича қатламли асфалт-бетон билан қопланган.
Шунингдек, бу ерда ёндош шохобча йўл ҳам қурилган. Янги белгилар, электрон табло ва қуёш панелли ёритиш чироқлари ўрнатилган. Йўл бўйига манзарали дарахт кўчатлари экилган.
Президент бу жиҳатга алоҳида тўхталиб, дарахт экиш йўл қурилиши билан бирга олиб борилиши шарт эканини таъкидлади.
Бундан ташқари, Ғиждувон туманидан Туркманистон чегарасигача 155 километр йўлни реконструкция қилиш лойиҳаси ҳам маъқулланди.
Маълумот учун, Бухоро вилоятида 15 минг 400 километр автомобил йўллари мавжуд. Шундан 486 километри халқаро аҳамиятга эга. Уларда кунига ўртача 45-50 мингта транспорт воситалари ҳаракатланади.