Starlink сунъий йўлдош тизимида носозлик кузатилди
Шикоятларнинг асосий қисми АҚШдан келган.

Starlink сунъий йўлдош алоқа тизимида носозлик юз берди. Компания Х ижтимоий тармоғида муаммони бартараф этиш устида ишлаётганини эълон қилди.
Downdetector хизмати маълумотларига кўра, 40 мингга яқин фойдаланувчи носозликлар ҳақида шикоят қилган. Бир соат ўтгач, Starlink ўз фаолиятини қайта бошлаганини эълон қилди.
Downdetector маълумотларига кўра, узилишлар Тошкент вақти билан тахминан 06:07 да бошланган. Шикоятларнинг аксарияти АҚШдан келган.
Канада, Австралия, Буюк Британия, Германия, Янги Зеландия ва Мексикадаги фойдаланувчилар ҳам носозликлар ҳақида хабар беришган. Тошкент вақти билан соат 8:31 ҳолатига кўра, носозликлар ҳақидаги шикоятлар сони 230 тага камайди.
Starlink - бу Илон Маскнинг Space X компанияси томонидан юқори тезликдаги сунъий йўлдош Интернетга киришни таъминлаш учун жойлаштирилган глобал сунъий йўлдош тизимидир.