platina.uz

Қирғизистондан Ўзбекистонга гиёҳванд моддалар ўтказувчи тармоқ йўқ қилинди

Ўзбекистонга наркотик моддаларни ўтказиш билан шуғулланган "Ёввойи" лақабли шахсни қўлга олинган. 

Жамият
29 май, 16:15
Қирғизистондан Ўзбекистонга гиёҳванд моддалар ўтказувчи тармоқ йўқ қилинди

Қирғизистондан Ўзбекистонга наркотик ўтказувчи тармоқ йўқ қилинди.

Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Ўзбекистонга гиёҳванд моддаларни олиб ўтиш тармоғини йўқ қилиб, "Ёввойи" лақабли шахсни қўлга олди. Бу ҳақда Vesti.kg хабар бермоқда.

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари қишдан бери махсус операция ўтказмоқда. Қирғизистоннинг Ақси ва Олабуқа туманлари орқали наркотик моддалар савдосини ташкил қилган, муқаддам судланган Тўқтўғул туманида туғилган, "Ёввойи" лақабли фуқаро қўлга олинди. У уюшган жиноий гиёҳвандлик гуруҳи аъзоси сифатида Ички ишлар вазирлигининг тезкор реестрида турган.

Операция давомида 16 килограммдан ортиқ гашиш ҳам мусодара қилинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 282-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Қўлга олинган шахс вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилди.

Тергов тадбирлари давом этмоқда. Эслатиб ўтамиз, аввал Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасида икки махфий туннел ва катта миқдорда тилла буюмлар аниқланганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+