Путин Шавкат Мирзиёевга тегеграмма юборди
У юзма-юз ўтган музокараларга алоҳида тўхталди.
Россия президенти Владимир Путин Москвага етиб боргач, Шавкат Мирзиёевга телеграмма юборди ва ажойиб меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирди.
Унинг таъкидлашича, Ўзбекистондаги музокаралар икки томонлама муносабатларнинг истиқболига хизмат қилиб, турли йўналишлардаги замонавий лойиҳаларни амалга оширишда ўзаро манфаатли бўлади.
"Ташриф давомида юзма-юз мулоқот қилганимиз учун албатта миннатдорлик билдираман. Бундай дўстона мулоқот кўп аҳамиятга эгадир", дейилади тегеграммада.
Путин Тошкентга 26 майда келиб, 28 майда учиб кетди. Унинг 2 кунлик ташрифи 3 кунга айланди. Мутахассисларга кўра, Путиннниг 3 кунлик ташрифлари камдан-кам кузатиладиган ҳолат.
Музокаралар якунида 20 млрд. долларлик келишувлар имзоланди, ўзаро савдо ҳажмини 30 млрд. долларга етказишга келишиб олинди. Жиззахда эса кичик АЭС қуриш бўйича шартнома имзоланди.