Шавкат Мирзиёев Остонадаги ШҲТ саммитига боради
3-4 июль кунлари ШҲТ давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси бўлиб ўтади.
Сиёсат
23 май, 11:37
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 3-4 июль кунлари Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этади.
Ушбу тадбирда ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари, шунингдек БМТ бош котиби Антонио Гутерриш ҳам қатнашади.
Бу ҳақда БМТ бош котиби Ню-Йоркда Қозоғистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Акан Рахметуллин билан учрашганда маълум қилган.
Ташриф Бош котибнинг Марказий Осиё мамлакатларига сафари доирасида амалга оширилади.