platina.uz

Афғонистонда уч нафар испаниялик отиб ўлдирилди

"Толибон" ушбу жиноятни қоралаб,  айбдорлар топиб жазоланишини маълум қилган. 

Жаҳон
18 май, 8:00
Афғонистонда уч нафар испаниялик отиб ўлдирилди

Испания ҳукуматининг маълум қилишича, Афғонистоннинг марказий қисмидаги Бомиён шаҳрида номаълум кимсалар томонидан уч нафар испан фуқароси отиб ўлдирилган.

Афғон расмийларига кўра, улар билан бирга бир маҳаллий аҳоли вакили ҳалок бўлган, яна тўрт нафар хорижлик ва уч нафар афғон яраланган.

Маҳаллий гуруҳлардан ҳеч бири ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади, бироқ Афғонистон Ички ишлар вазирлиги ҳодисага алоқадор тўрт киши ҳибсга олингани ҳақида хабар берди.

"Толибон" ҳукумати баёнотига кўра, Афғонистон томони "бу жиноятни кескин қоралайди, қурбонларнинг оилаларига чуқур ҳамдардлик билдиради ва барча жиноятчилар топилиб, жазоланишига ишонтиради".

Испания бош вазири Педро Санчес ижтимоий тармоқда Афғонистонда испан сайёҳларининг ўлдирилиши ҳақидаги хабардан қаттиқ қайғуда эканини ёзган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+