platina.uz

Ерда сўнгги 20 йилдаги энг кучли магнит бўрони кузатилмоқда

Ушбу ҳодиса қутб ёруғликларининг дунё бўйлаб кўриш имкониятини юзага чиқарди. 

Жаҳон
11 май, 10:42
Ерда сўнгги 20 йилдаги энг кучли магнит бўрони кузатилмоқда

Сўнгги 20 йилдаги энг кучли магнит бўрони шимолий қутб ёруғликларни Тасманиядан Британиягача кузатиш имкониятини юзага чиқарди, деб ёзади AFP.

Агентлик қайд этишича, энергетика компаниялари, авиакомпаниялар ва сунъий йўлдош операторлари ҳокимиятдан Ер магнит майдонидаги ўзгаришлар туфайли юзага келиши мумкин бўлган узилишлар ҳақида огоҳлантириш олган.

Расмда Ливерпулдаги Кросби-Бич тасвирланган бўлиб, у Шимолий чироқларнинг ажойиб манзарасига эга эди.

АҚШда уни ҳатто жанубда - Алабама ва Шимолий Калифорнияда кўриш мумкин эди. Россияда - ҳатто Ростов-на-Донда ҳам бу ҳодиса кузатилди.

"Қуёш бўрони - бу қуёш фаоллиги туфайли Ернинг магнит майдонидаги бузилиш. Бу ҳодиса магнит майдоннинг тебранишларига олиб келиши мумкин, бу эса ўз навбатида ўтказгичларда, жумладан, инсон танасида электр токининг пайдо бўлишига олиб келади”, деб огоҳлантирди Россия Фанлар академияси Коинот тадқиқотлари институти Қуёш астрономияси лабораторияси раҳбари Сергей Богачев. РБК билан суҳбатда.

" 7—8 баллик геомагнит бўрон қўзғалиши кун давомида кузатилиши прогноз қилинмоқда. Эртага хавфсиз қўзғалишларга қайтади...

Бу каби таъсирга мойил кишилар спиртли ичимликлар ичишдан тийилиши, кўп овқатланмаслик, жисмоний зўриқиш билан боғлиқ турли машқлар бажармаслик, кўпроқ дам олиши, кўпроқ сув, ялпиз-кўк чой дамларини ичиш тавсия этилади.

Ҳозирда дунёда радиоалоқа билан боғлиқ мини (балки мега) блэкаутлар кузатилаётган бўлиши керак" дея ёзади ўзбек метеорологи Эркин Абдулаҳатов.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+