platina.uz

Япония ёшлари Осиё чемпиони бўлди!

Ўзбекистон мусобақа давомида энг кўп гол урган жамоага айланди – жами 14 та гол.

Спорт
3 май, 22:31
Япония ёшлари Осиё чемпиони бўлди!

Футбол бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати финалида Ўзбекистон терма жамоаси Японияга мағлуб бўлиб, қитъада иккинчи ўринни эгаллади.

Ёшларимиз мусобақа давомида бирор марта мағлубиятга учрамади ва финалгача ўз дарвозаларидан бирорта гол ҳам ўтказмади. Улар Осиё кубоги доирасида энг кўп гол урган жамоага айланди – жами 14 та гол.

Ўйин мутлақо тенг курашлар остида ўтди. Ҳар икки жамоа ҳам финалга муносиб эканини кўрсата олишди. Учрашувнинг 90+1-дақиқасида омад японларга кулиб боқди ва Йамада ҳисобни очди. 100-дақиқада японларга белгиланган пеналтини Раҳмоналиев голга айлантира олмади.

Шу тариқа ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди. Учинчи ўрин учун кечган баҳсда Ироқ термаси Индонезияни ютиб, Париж олимпиадаси йўлланмасига эга чиқди.

Осиё кубоги, финал

Япония - Ўзбекистон 1:0
Гол: Йамада 90+1

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+