Ҳудудларда “Турон” мактаб театрининг саралаш босқичлари давом этяпти
Ўзбекистонда илк маротаба мактаб ўқувчилари ўртасида “Турон” мактаб театри республика танлови бўлиб ўтмоқда.

Танловнинг мақсади – умумий ўрта таълим мактабларидаги театр студиялари фаолиятини қўллаб-қувватлаш орқали ҳудудларда театр маданияти ва санъатини ривожлантириш, ўқувчиларда нотиқлик санъати ва саҳна маданиятини шакллантиришдан иборат.
Танлов 7-10-синф ўқувчилари ўртасида 3 та шарт (“Бизнинг мактаб” таништирув шарти; “Маданият ва санъат билимдони”; “Театр – ибратхона” саҳна спектакли шарти) ва 3 та босқич ( туман (шаҳар); ҳудудий босқичи; республика босқичи) да ўтказилиши режалаштирилган.
Кичик саҳналар катта саҳналарга йўл очади. "Турон" мактаб театри танлови эса ҳаваскор актёрларни бир жамоа бўлиб ғолиблик учун курашишга ундамоқда.
Ҳудудий босқичдан муваффақиятли ўтган жамоалар танловнинг республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. Республика босқичида эса биринчиликни эгаллаган жамоа хорижий давлатга таълим саёҳати йўлланмаси билан тақдирланади.