platina.uz

Ўзбекистон икки йирик давлат билан иқтисодий келишувга эришди

Покистон, Ўзбекистон ва Саудия Арабистони уч мамлакат ўртасида сармоя ва савдони ривожлантиришга қаратилган муҳим ҳамкорлик шартномасини имзолади.

Иқтисод
24 апрель, 12:10
Ўзбекистон икки йирик давлат билан иқтисодий келишувга эришди

Ўзбекистон икки йирик давлат билан иқтисодий келишувларга эришди.

Мазкур битим мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни янада кучайтириши, минтақадаги бизнес ва инвесторлар учун янги имкониятлар яратиши кутилмоқда.

Покистон, Ўзбекистон ва Саудия Арабистони уч мамлакат ўртасида сармоя ва савдони ривожлантиришга қаратилган муҳим ҳамкорлик шартномасини имзолади.

Хабарда айтилишича, мазкур шартнома иқтисодий ҳамкорликни кучайтириши, минтақадаги бизнес ва инвесторлар учун янги имкониятлар яратиши кутилмоқда.

Шартномага кўра, Ўзбекистоннинг Ansher Capital ва Покистоннинг K-Trade Securities компаниялари трансчегаравий инвестицияларни қўллаб-қувватлаш бўйича стратегик ҳамкорликни йўлга қўяди.

Бундан ташқари, бу икки йирик компания инвесторларга молиявий маслаҳат ва корпоратив молия хизматларини кўрсатиш учун яқиндан ҳамкорлик қилади.

Ҳамкорлик бозорни кенгайтириш ва хорижий сармояларни, хусусан, энергетика, инфратузилма ва қишлоқ хўжалиги каби муҳим тармоқларга жалб этиши кутилмоқда.

Иккала фирма ҳам Покистон, Ўзбекистон ва Саудия Арабистонидаги инвесторлар ва трейдерларни қўллаб-қувватлаш, уларга молия бозорида эркин ҳаракат қилиш учун муҳим кўрсатмалар бериш билан шуғулланади.

Шартнома, шунингдек, мамлакатлар ўртасидаги савдо ҳажмини ошириши, иқтисодий интеграцияни ривожлантириши ва савдо алоқаларини мустаҳкамлаши мумкин.

Мазкур ҳамкорлик корхоналарга янги бозорга кириш ва инвестициядан фойдаланиш имконини бериб иш ўринлари яратади ва давлатлар ўртасида иқтисодий ўсишга ёрдам беради.

Мазкур битим Ўзбекистон, Покистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик ва сармояларни ривожлантиришга қаратилган ташаббусларнинг сўнггиси ҳисобланади.

Маълумот учун, уч мамлакат савдо ва инвестицияни ривожлантириш учун яқиндан ҳамкорлик қилиб келади ва бу келишув уларнинг иқтисодий алоқаларини янада мустаҳкамлаши кутилмоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+