Исроил Эронга зарбалар берди
АҚШ нашрларининг хабар беришича, Қўшма Штатлар мазкур ҳужумларни қўллаб-қувватламаган.
Исроил Эрон ҳудудига ҳужум қилди, дея хабар бермоқда ABC, CBS, CNN ва Fox News нашрлари АҚШ расмийларидаги манбага асосланиб.
ABC ва CBS телеканаллари ҳужум ракеталар ёрдамида амалга оширилганига аниқлик киритишади; CNNга кўра, нишонлар ядровий иншоотларга тааллуқли эмас; 4-канал суҳбатдоши Исроил армиясининг ҳаракатларини "чекланган" деб атади.
Исроил АҚШни Эронга 24-48 соат ичида зарба бериш режалари ҳақида олдиндан огоҳлантирган, деб хабар берди Bloomberg манбаси. АҚШ томони ҳужумни қўллаб-қувватламаган.
Эроннинг Исфаҳон вилоятининг Қахжаваристон шаҳрида портлаш овози эшитилди, деб хабар қилди манбалар Эроннинг Fars ахборот агентлигига. Хабар телеканали ҳам ҳудудда портлаш содир бўлганини хабар қилди. Қахжаваристон шаҳри Исфахон аэропорти ва 8-армия ҳаво кучлари базаси яқинида жойлашган.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Эроннинг бир қанча ҳудудларида, жумладан, Табризда ҳам ишга тушди. Теҳрон, Исфахон, Шероз ва мамлакат ғарбий қисмидаги бошқа аэропортларда ҳаво қатнови тўхтатилди. Теҳрондаги Ҳумайний аэропорти маъмурияти одамлардан бинони тарк этишни сўраган ва у ердаги барча рейслар бекор қилинган. Эрон осмонида камида саккизта лайнер бурилди.
Al-Maydeyan хабарига кўра, Ироқ жанубида портлаш овози эшитилган. Портлаш овози Сурия ғарбидаги Сувайда шаҳридаги Ал-Тала аэропорти яқинида ҳам эшитилди, деб хабар беради IRNA.
Эслатиб ўтамиз, аввал Эрон Исроил томон 300 дан ошиқ ракета ва дронлар учирганди. Исроил уларнинг 99 фоизи уриб туширилганини маълум қилган. Эрон 1 апрел Дамашқдаги консулликка қилинган ҳужумга жавоб берганини маълум қилган.