platina.uz

Қонунга зид йирик давлат харидлари бекор қилинди

Масалан, "Шўртан газ кимё мажмуаси" буюртмачилигида Қашқадарё вилоятида пахта майдонларини томчилатиб суғориш тизимини ўрнатиш учун 9,4 млрд сўмлик харид амалга оширилган. 

Давлат харидлари
17 апрель, 18:31
Қонунга зид йирик давлат харидлари бекор қилинди

Аксилкоррупция агентлиги давлат харидларида қонунбузилиши ҳолатлари аниқлаганини эълон қилди.

Хусусан:

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ буюртмачилигида 20 март куни Қашқадарё вилоятида пахта майдонларини томчилатиб суғориш тизимини ўрнатиш юзасидан ўтказилган 9,4 млрд сўмлик;

"Оқдарё туман йўллардан фойдаланиш" корхонаси буюртмачилигида 28 март куни қурилиш ишларида фойдаланиш учун шебен (чақилган тош) маҳсулотини сотиб олиш юзасидан ўтказилган 2,5 млрд сўмлик;

Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти буюртмачилигида 12 март куни 100 нафар талабага инглиз тилини ўргатиш хизматини кўрсатиш юзасидан ўтказилган 150 млн сўмлик давлат харидларида қонунчилик талабларига зид равишда аффилланган шахслар ғолибликни қўлга киритганлиги маълум бўлди.

Шунингдек:

"Ҳудудгазтаъминот" АЖ буюртмачилигида 7 март куни солиқ маслаҳати хизматини кўрсатиш юзасидан ўтказилган 1,2 млрд сўмлик;

"Фарғонайўлкўкалам" УК буюртмачилигида 27 февраль куни 4 турдаги дарахтлар кўчатлари харид қилиш юзасидан ўтказилган 289,5 млн сўмлик;

Урганч давлат университети буюртмачилигида 6 март куни сузиш фанида фойдаланиш учун сузиш ҳавзаси хизматини кўрсатиш юзасидан ўтказилган 260,6 млн сўмлик;

Қўқон шаҳар ҳокимлиги буюртмачилигида 15 март куни республика, вилоят ва шаҳар миқёсида ташкил этиладиган тадбирларга бориб-келишда йўловчи ташиш хизматини кўрсатиш юзасидан ўтказилган 212 млн сўмлик;

Ҳайвонларни идентификация қилиш рўйхатга олиш ва кузатиш маркази буюртмачилигида 12 март куни ўтказилган ҳайвонларнинг идентификация рақами ташувчиларининг атрибутларига қўйиладиган умумий талаблар тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси миллий стандартини ишлаб чиқиш хизматини кўрсатиш юзасидан ўтказилган 120 млн сўмлик;

"Наманган йўл қурилиш-таъмирлаш" МЧЖ буюртмачилигида 14 март куни объектда йўл қуриш жараёнида сув ташиш ва сепиш хизматини кўрсатиш юзасидан ўтказилган 120 млн сўмлик давлат харидларида иштирок этган тадбиркорларнинг ҳужжатлари Харид комиссияси раиси ва аъзолари фойдаланган қурилма (ИП-манзиллари бир хил) орқали электрон платформага юкланганлиги ва шу тариқа манфаатлар тўқнашуви ҳолатларга йўл қўйилганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолатлар бўйича харид комиссиясининг ғолибни аниқлаш баённомаларини бекор қилиш тўғрисида буюртмачиларга агентликнинг тақдимномалари киритилди ва тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди.

Хабарда қайд этилишича, гентликнинг тақдимномаларига биноан юқоридаги давлат харидлари бўйича харид комиссиясининг баённомалари бекор қилинган.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги март ойида бир миллиард сўмдан ошиқ қийматдаги давлат харидлари бекор қилинганини маълум қилганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+