platina.uz

Шавкат Мирзиёев Тожикистонга боради

Ташриф чоғида икки томонлама ҳамкорлик ва икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Сиёсат
15 апрель, 15:13
Шавкат Мирзиёев Тожикистонга боради

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 18-19 апрель кунлари расмий ташриф билан Тожикистонга бориши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчихонаси Asia Plus'га маълум қилган.

Таъкидланишича, ташриф чоғида икки томонлама ҳамкорлик ва икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Сирожиддин Муҳриддин Тошкентда "Марказий Осиё – Араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши" стратегик мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг иккинчи йиғилиши доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан учрашган.

Учрашувда томонлар икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари ҳамда халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни муҳокама қилдилар.

Томонлар Ўзбекистон Президентининг Тожикистонга давлат ташрифига тайёргарлик кўриш билан боғлиқ масалаларни ҳам кўриб чиқдилар, дея хабар берди Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+