Эрон Исроилга дронлар ва ракеталар билан ҳужум қилди. Асосий маълумотлар

Эрон олий раҳнамоси мурожаат билан чиқиб, "Исроил жазоланиши" ҳақида гапирди. Қарши томон эса дрон ва ракеталарнинг деярли барчаси уриб туширилганини айтмоқда.  

Жаҳон
14 апрель, 9:02
Эрон Исроилга дронлар ва ракеталар билан ҳужум қилди. Асосий маълумотлар

14 апрел тунида Эрон томонидан Исроилга 200дан ортиқ дронлар,  қанотли ва баллистик ракеталар учирилди. Исроил томони эса уларнинг барчаси уриб туширилганини маълум қилди.

Исроил мудофаа кучлари матбуот котиби контр-адмирал Даниэл Хагарийнинг айтишича, Эрон 200 дан ортиқ камикадзе дронлари, қанотли ракеталар ва баллистик ракеталар учирган.

Унинг сўзларига кўра, Исроил ва унинг минтақадаги иттифоқчиларининг мудофаа тизимлари ракета ва учувчисиз самолётларнинг катта қисмини тутиб олди. Уларнинг ўнлаблари, дейди у, Исроил ҳудудидан ташқарида уриб туширилган.

Ҳагарийнинг айтишича, Эроннинг бир нечта ракеталари Исроилнинг бир ҳарбий объектига озгина зарар етказган. У гап қайси объект ҳақида кетаётганига аниқлик киритмади.

Исроил матбуоти хабарларига кўра, Исроил жанубидаги Негев чўлидаги ҳарбий базага зарар етган бўлиши мумкин. Операция ҳали тугамаган, деди Ҳагарий: "Мудофаамиз нишонларни тутиб олишда давом этмоқда".

 Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху халққа қилган мурожаатида ҳарбийлар "ҳар қандай сценарийга тайёр" эканини айтди. Тез орада Қуддус, Тел-Авив, Ашкелон ва Исроилнинг бошқа шаҳарларида ҳаво ҳужуми сиреналари янгради ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларининг шовқини эшитилди.

Америка матбуоти хабарларига кўра, АҚШ ҳаво мудофаа тизимлари Эрон ракеталари ва дронларини тутиб олишда иштирок этган.

Эслатиб ўтамиз,  Эроннинг ушбу ҳужуми 1 апрел куни Исроилнинг Дамашқдаги Теҳрон консуллигига берган зарбаси билан боғлиқ. Унда икки генерал ва қатор офицерлар ҳалок бўлганди

Олдинроқ Ўзбекистоннинг Тел-Авивдаги элчихонаси Исроилдаги фуқароларни огоҳлантирганди

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+