Путин Украина билан музокараларга тайёрлигини эълон қилди

Россия раҳбари "Истанбул формати"да Киев билан музокара олиб боришга тайёр. Украина эса Россия билан музокараларга қонуний тақиқ қўйган. 

Жаҳон
13 апрель, 10:24
Путин Украина билан музокараларга тайёрлигини эълон қилди

Россия раҳбари Владимир Путин Украина билан тинчлик музокараларига тайёрлигини айтди. 

 Путин Украина билан Истанбулда келишилган келишувга қайтишни таклиф қилган Беларус етакчиси Александр Лукашенконинг ғоясини маъқуллаган.

Лукашенко бу ташаббус ҳақида 11 апрель куни Путин билан учрашувда гапирди, дея хабар беради Кремл матбуот хизмати.

Беларус президентининг сўзларига кўра, Истанбулдаги Россия-Украина музокараларида "жиддий муваффақият" кузатилган.

Лукашенко энди ўша келишувга қайтишни таклиф қилди. Лукашенконинг қўшимча қилишича, бу Киев учун оқилона ва мақбул позициядир. 

Россия-Украина музокаралари 2022 йилда Истанбулда бўлиб ўтганди, у бир неча раундларни ўз ичига оларди.

Тинчлик музокаралари Украина ташаббуси билан 2022 йил май ойида тугатилган эди. Ўша йилнинг октябр ойида Украина президенти Россия билан музокараларни тақиқловчи фармон чиқарди. Бунга 2022 йил 30 сентябрида Украинанинг тўрт вилояти (Донецк, Луганск, Херсон ва Запорожье) Россия томонидан аннекция қилингани сабаб бўлди. 

Ўтган йилнинг сентябрида Путин Қўшма Штатларга Украинанинг Россия билан музокараларни тақиқловчи фармонини бекор қилишни таклиф қилган эди. Украина президенти Владимир Зеленский эса мамлакат  фақат 1991 йилги чегараларга чиқсагина музокараларни бошлаши мумкинлигини айтиб келади. 

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+